барлос
билан улашинг
1. тар. этн. Темурийлар ва бобурийлар даврида асосан Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида, қисман Афғонистон ва Ҳиндистонда яшаган, аксарият чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиб келган ўзбек қабилаларидан бири.
-
Ҳа биз асли шаҳрисабзлик, барлос уруғлариданмиз. Отамиз сарбоз бўлганлар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
У шундайки, яхши тиғни дилрабо маъшуқасидан афзал кўради, ўзи барлос бекзодалардан. Ойбек, Навоий
2. этн. Барлос қабиласига мансуб шахс.
-
Бекларбеги Музаффар барлос подшоҳга яқин, энг юқори ўринни ишғол этди. Ойбек, Навоий
-
Эрта тонгда боргоҳлар йиғиб олиниб, саркарда Амир Довуд барлос олдинда, қўшин яна йўлга тушди. Мирмуҳсин, Меъмор
БАРЛОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARLOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барлос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар