баркаш
билан улашинг
1. Жез ёки мисдан тайёрланадиган ва патнис ўрнида ишлатиладиган, доира ёки тўртбурчак шаклидаги рўзғор асбоби.
-
Манзурахон оппоқ сочиқ тўшалган баркашда қаҳва кўтариб кирди. А. Аъзамов, Жавоб.
-
Қизил белбоғли ёш йигит кириб, дастурхон ёзди, баркашда нон, турли ноз-неъматлар ва уч коса шарбат келтириб қўйди. М. Осим, Карвон йўлларида.
2. кўчма Тўгарак, гардиш, юмалоқ, доирасимон.
-
Қуёшнинг олтин баркаши. Ой баркаши.
-
Қип-қизил қуёш баркаши қоялар учларини ҳам қизилга бўяб ботаётир. М. Маҳмудов. Мангу куй излаб.
-
Денгиз ўйнар ой баркашин тўп қилиб, Унинг юзи кўринади сепкилли. Э. Охунова, Мен тонгни уйғотдим.
-
Ўсиқ киприклари орасидаги чарос кўзлари олов баркаш — қуёшдек жозибали. А. Муҳиддин, Чап чўнтак.
баркаш сўзи қатнашган жумлалар:
Баркаш-баркаш
-
Шунда ўша мўйсафид чиқиб, [бойваччанинг] олдига баркаш-баркаш ноз-неъматлар қўйибди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи;
-
Говмишлар пода-пода, Баркаш-баркаш елинлик. Миртемир, Асарлар
Бошини баркаш, елкасини обкаш қилмоқ
-
Ахир не-не кўргиликлар билан, бошимни баркаш, елкамни обкаш қилиб вояга етказдим. С. Сиёев, Райҳон
БАРКАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARKASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баркаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing