бармоқ
билан улашинг
1. Қўл ва оёқ панжасининг бешта ҳаракатчан қисмидан ҳар бири.
-
Бош бармоқ. Кўрсаткич бармоқ. Ўрта бармоқ. Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир. Мақол
-
Кучли изғирин қулоқларни кесади, совуқдан оёқларнинг бармоқлари увушади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Момиқ пахталар унинг [Гавҳарнинг] нозик бармоқларига ўзи илашиб чиқар, чаноқлар ҳайратдан оғиз очиб, силкиниб қоларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Унинг [Гуландомнинг] бармоқлари дутор қилларида моҳир ўйнади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Тахминан ўрта қўл (бармоқ) энига баравар узунлик ўлчови.
-
Кимга бармоқдай, кимга тирноқдай. Мақол
-
Бешта бало недан келар, Икки бармоқ тилдан келар. Мақол
-
Бўйи ердан тўрт бармоқ кўтарилган ғўза ораларига ёйилган хотин-қизлар пахта оралиғидаги ёт ўтларни термоқда эдилар. С. Айний, Қуллар
3. тех. Машина ва механизмларнинг ғўлача шаклидаги қисми.
бармоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бармоқ билан санарли
-
Сизга ўхшаш моҳир қурувчилар бармоқ билан санарли, бетончилар эса, битта ҳам йўқ. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Агар бундай кишилар илгари бармоқ билан санарли бўлган бўлса, бундан кейин юзлаб, минглаб чиқади. П. Турсун, Ўқитувчи
Бармоқ босмоқ
-
Деҳқон йигит қувонч ва умидга тўлиб, Аҳмад Ҳусайндаги варақага бармоғини босади. Ойбек, Нур қидириб
-
Ота-бувамизнинг расмича шу бармоқни босаверамиз-да. С. Аҳмад, Ҳукм
Бармоқ вазни
-
Алпомиш ўзбек халқининг миллий шеър вазни бўлган бармоқ вазнида тўқилган. Ҳ. Олимжон, Алпомиш
-
Сизнинг ғазалларингизни бармоқдаги шеърларингиз билан қиёс қилганда, ғалати бир ҳодисага дуч келганман. У. Норматов, Талант тарбияси
Бармоқ орасидан қарамоқ
-
Бўтабой ака баъзан муроса йўлини тутганда, сиз бунга бармоқ орасидан қараётибсиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бармоғини бигиз (ёки найза) қилмоқ
-
— Ҳақорат қилма, — Қобил бармоғини бигиз қилиб, Ўтапга ўшқирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бармоғини қизнинг кўзига бигиз қилган экан, қиз дод деб юборибди. П. Турсун, Ўқитувчи
Бармоғини тишламоқ
-
Билган билганин ишлар, Билмаган бармоғин тишлар. Мақол
-
Эринчоқ икки ишлар, охири бармоғин тишлар. Мақол
-
Вақтингни ўтказиб, бармоғингни тишлаб қолма. Қанотли сўзлар
-
Ҳовузни қишлоқ ичидан сув ташиб тўлдиришга келганда, ҳамма бармоқ тишлаб қолди. Муштум
-
Қосимов унга ИКомилжонга/ дарҳол жавоб қилмади, аксинча, бармоғини тишлаб, узоқ вақт жим юрди. И. Раҳим, Ихлос
Беш бармоғини оғизга тиқмоқ (ёки урмоқ)
-
Беш бармоғинг оғзингга тиқма, инсоф сари барака деганлар.
Беш бармоқдай билмоқ
-
Нарсаларнинг қадрини беш бармоқдай билади. Қ. Муҳаммадий
-
Тошкентдан келган Миршарипов Хоразм ўлкасини беш бармоғидай яхши биларди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ноила ҳаммани беш бармоғидай билади. С. Зуннунова, Олов
Икки бармоқни бурунга тиқиб қолмоқ
-
Бизнинг шартимиз шуки ерсиз ва кам ерли камбағаллар икки бармоғини бурнига тиқиб қолмасин! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Ҳали икки бармоғимизни бурнимизга тиқиб юраверамиз денг? — Замон ҳаяжонланиб яна сўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ўн икки бармоқли ичак
БАРМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бармоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар