баркамол
билан улашинг
1. Жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга эришган, вояга етган.
-
Бўлган эди бир соҳибчирой, Ой сингари тўлин, баркамол. Саодат
-
Бир Тўлғоной деган қизи бор эди, бу ҳам бўйи етиб, баркамол бўлиб қолган эди. Ойсулув
-
Малика Оққизнинг шундай баркамол йигитга тегаётганидан ҳасад қилмасди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
2. кўчма Етукликка эришган, камол топган, бекам-у кўст, мукаммал.
-
У юракнинг ўзидек ҳассос, Табиатдек эди баркамол. Э. Воҳидов
-
Ота ўз орзусига эришди — фарзанд баркамол зот бўлиб етишди. Ёшлик
-
Табиат уни баркамол этиб яратмиш: ҳусн-у малоҳати-ю ақл-у заковати бир-биридан зиёда. С. Сиёев, Аваз
-
Маҳоратимни ошириш устида олиб борилган ижодий изланишлар бадиий баркамол асарларнинг вужудга келишига омил бўлди. Н. Сафаров, Оловли излар
БАРКАМОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARKAMOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баркамол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар