баримта
билан улашинг
эскирган Тар. Кўчманчи қабилаларда бир уруғга бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки ҳақоратланган томоннинг иззат-нафсини қондиришга мажбур қилиш мақсадида, гаров тариқасида унинг молларини зўрлик билан ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати.
-
Чигирткадан қўрққан экин экмас, Баримтадан қўрққан — мол йиғмас. Мақол
-
Баримта дастлаб айбдор уруғ ёки қабила ўзи етказган моддий зарарни тўлашдан бош тортган тақдирда, бий (қабила, уруғ бошлиғи)лар тарафидан уюштирилган. ЎзМE
-
Деҳқон ҳаётининг сўнгги манбаи бўлган бир парча ери билан суви ҳам қарзига баримта қилинар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
БАРИМТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARIMTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баримта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар