бари
билан улашинг
жамл. олм. Бир турдаги нарса, ҳодиса ёки кимсаларнинг ҳаммаси, барчаси.
-
Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир. Мақол
-
Мен уни севаман. Бу рост. Қолган гапларнинг бари ёлғон, бари туҳмат. Ойбек, Танланган асарлар
-
Отлар, одамлар— бари аралаш-қуралаш бўлиб кетди. К. Яшин, Ҳамза
-
Дилда неки журъатим бор, Дилда неки ҳаяжон — Бари-бари сенга бўл-син, Сенга бўлсин, онажон. А. Орипов
бари сўзи қатнашган жумлалар:
Бари бир
-
Тухуми бирнинг бари бир. Мақол
-
Фарзанд ўғилми, қизми — бари бир, ота-онанинг юраги бўлар экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Менда ихтиёр йўқ, ойижон! — деди Кумуш. Сизлар нимани маъқул кўрсаларингиз, менга бари бир.
-
Мен банди, сотилган чўри қатори одам бўлсам ҳам, хоҳлаган-хоҳламаганни, бари бир, ёнимга келтирмасликка кучим етади. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Иш қанча оғир бўлмасин, бари бир кетмон, белкурак асосий иш қуроли бўлиб қолди. С. Аҳмад, Уфқ
БАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing