тезлаш
билан улашинг
1. Тезламоқ И феълининг биргалик нисбати.
-
Йигитлар болаларни тезлашиб, курашга туширишди.
2. Суръати ошмоқ, жадаллашмоқ; кучаймоқ, авжга минмоқ.
-
Поезд тезлашди. Ишлар тезлашиб кетди.
-
Шабада ҳам тезлашиб, болаларнинг сочлари ва галстуклари билан тинмай ўйнашмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Майдалаб, шивалаб ёғаётган ёмғир тобора тезлашарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Авазнинг қадами бир секинлашади, бир тезлашади. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Муддатидан олдин амалга ошмоқ, тез-рок, содир бўлмоқ.
-
Ўйлаб қараганда, унинг эндиги тақдири кўп жиҳатдан мана шу сафарига ҳам боғлиқ; ҳатто тўйнинг тезлашуви ҳам, тўйдан кейинги саёҳат ҳам шунга боғлиқ. С. Анорбоев, Оқсой
ТЕЗЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEZLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тезлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар