тезоб
билан улашинг
1. кам қўлл. Тез оқадиган, тезоқар.
-
Избоскан қишлоғининг этагидан тезоб дарё оқади. Й. Шамшаров, Олтин куз
-
Қалбинг ишлар ишқин куйлаб доимо, Мисралар ирмоқдай тезоб, шўх, тоза. М. Бобоев
-
Ёшлик экан, умр аталмиш тезоб дарёнинг айни кўпирган, жўшқин палласи. Э. Аъзам, Кечикаётган одам
2. Тез суръатли, жадал.
-
Ҳар якшанба иш шу тариқа тезоб Ш. Тоҳиров, Қарс икки қўлдан чиқади
3. айнан Тез 5.
-
Воқеадан хабардор бўлган тезоброқ Иноғом ака тутақиб кетди. Ф. Мусажонов, Камтарин ишчи
4. махс. Турли технологик жараёнларда эритиш, тозалаш, оқлаш, ошлаш ва шу кабилар мақсадларда ишлатиладиган моддаларнинг умумий номи.
-
Терини тезобга солмоқ. Металлни тезобда тозаламоқ.
ТЕЗОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEZOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТЕЗОБ сўзига берилган маънолар
тезоб сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
тезоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing