теша
билан улашинг
1. Тиғи дастасига нисбатан кўн-даланг ўрнатилган чопиш, кесиш қуроли.
-
Даст теша. Пой теша.
-
На ўтин бўлмаса, на ўтинни ёргани тешаси бўлмаса, нима қиламан? Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
-
Ҳашарчилар кетмон, белкурак, теша, газ ва бошқа асбоб-ускуналарни мактаб омборчисига топшириб, уй-уйларига тарқалдилар. Ҳ. Ғулом, Бинафша атри
2. Теша (эркаклар исми).
теша сўзи қатнашган жумлалар:
Оёғига (ёки тагига, илдизига ва шу кабилар) теша урмоқ
-
Бир неча қизимизнинг ном-у сини барбод этган, хонадонларни бузган, мустаҳкам оёғимизга теша урмоқчи бўлган иблисни фош қилиб, сизни фалокатдан қутқариб қолмоқчиман. Ғ. Ғулом, Халқ ҳукмига ҳавола
Теша тегмаган
-
Теша тегмаган гаплар. Теша тегмаган янгилик.
-
Юсуфжон қизиқнинг Охунжон қизиқ билан қиладиган теша тегмаган аскиялари ва латифалари залда гулдурос қарсакларга ва кулги кўтарилишига сабабчи бўлди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Тикила туриб, хаёлида бир теша тегмаган фикр уйғонди. Ҳ. Назир, Маёқ сари
Ҳолвачининг тешасидай
-
[Гулжон Мирзараимга:] Аввал Рустамбекнинг тилидан ҳолвачининг тешасидай калтагина хат қилдирдим. Ҳамза, Паранжи сирлари
ТЕША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TESHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
теша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар