партия
билан улашинг
Ғоявий жиҳатдан маслакдош, манфаатлари муштарак бўлган кишилар гуруҳидан иборат, муайян ижтимоий гуруҳ ёки қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи сиёсий ташкилот.
-
Халқ демократик партияси.
-
Ҳозир кучга кираётган партияларга, янги пайдо бўлаётган партияларга ишончимиз катта. Газетадан
-
Сир эмас, партиямиз ташкил топган дастлабки йиллар вилоятда унинг молиявий асоси ҳам пишиқ-пухта бўлиши лозимлигини кўрсатди. Газетадан
1. Бирор мақсадда муайян ишни бажариш учун бирлаш(тирил)ган кишилар гуруҳи.
-
Геология-қидирув партияси.
2. Муайян жойга бир пайтда жўнатиладиган нарса, товар кабиларнинг маълум (одатда кўп) миқдори.
-
“Асака” қўшма ҳиссадорлик корхонаси “Нексия”, Дамас, Тико каби енгил автомобилларнинг партияларини ишлаб чиқаради. Газетадан
3. шахм. Бир давра, бир қур ўйин (бошдан охиригача).
-
Шахмат партияси.
-
Мусобақанинг 10-куни ўйналган А. Ненашев — Р. Қосимжонов партияси ўша кунги, балки бутун турнир давомидаги учрашувларнинг марказида бўлганлиги муқаррар. Газетадан
-
Қозон шаҳрида ўтган мусобақаларнинг финалида россиялик тенгқурларини уч партияда мағлубиятга учратишди. Газетадан
4. мусиқа Кўп овозли мусиқа асарининг (оркестр, хор ёки операнинг) якка созанда ёки хонанда ижро этадиган таркибий қисми ва унинг нотаси.
-
Лайли ва Мажнун мусиқали драмасидаги Қайс партияси.
-
Мақсадим — келгусида ўқишни муваффақиятли тамомлаб, театрда катта партияларни ижро этиш. Газетадан
ПАРТИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARTIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
партия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар