шакл
билан улашинг
1. Нарсанинг ташқи кўриниши, сиртқи қиёфаси, ифодаси.
-
Учбурчак шаклидаги жисм. Айиқ шаклидаги қоя. Шаклини ўзгартирмоқ. Бирор шаклга киритмоқ.
-
Дераза ойналарига турли шаклда қийиқ қоғозлар ёпиштирилган. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Дўкондор уларга қалин китоб шаклида бир нимани тутқазди. Ойбек, Танланган асарлар
2. мат. Маълум кўриниш, қолипдаги нарса, фигура.
-
Геометрик шакллар.
3. физика Жисмнинг ҳолати, кўриниши.
-
Муз сувнинг қаттиқ шаклидир.
4. Мазмуннинг ифода томони, ташқи кўриниши, ифодаланиши.
-
Бу ажойиб асар-обидада минг-минглаб ўзбек оилаларининг жасорати умумлашма шаклида ифодаланган. Газетадан
-
Янги давр қўшиқлари анъанавий шакллар тасвир воситаларисиз туғилиши ҳамда ёйилиши мумкин эмас эди, албатта. ЎТА
5. кўчма Бирор нарсани амалга ошириш йўсини; усул.
-
Сен билан иккимиз икки шаклда ўйлаймиз.
-
Пахта фронтидаги ижобий меҳнат хилма-хил шакллар касб этяпти. Ҳ. Ғулом, Ишонч
-
Адабий алоқаларимиз янги-янги шакллар билан бойиди. Газетадан
ШАКЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAKL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шакл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар