тезла
билан улашинг
1. Тезлиги ошмоқ, ҳаракат тезлигини оширмоқ.
-
Поезд тезлаб кетди. Ёмғир тезлади.
-
Комилжон тезлаб келиб, Халиловга қўл узатди: — Келинг, Халилов ака. И. Раҳим, Ихлос
2. Тез юришга ундамоқ, қистамоқ.
-
Куч борича отим тезлаб кўраман. Муродхон
3. Ҳужум қилишга, уришишга ундамоқ, хезламоқ, гижгижламоқ.
-
Хўрозларни бир-бирига тезламоқ. Беданани тезламоқ.
4. Чархлаб, қайраб ўткир қилмоқ.
-
Кет-монни тезламоқ. Ўроқни тезламоқ.
5. сўзлашув тили Олов кучайиб, тезлик қилиб, оқиб, кўчиб тушмоқ (тандирда ёпилган нон, сомса ҳақида).
Бинонинг ишдан чиққан деворини, томини бузмасдан кўтариб қўйиб таъмирламоқ, янгиламоқ.
-
— Уйнинг орқасини тезласаммикин, — деб кўнглидан ўтказди Бўтабой, — шошмасдан, яхшилаб тезласам. Уйнинг ичини қумсувоқ қилсам. С. Аҳмад, Ҳукм
ТЕЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тезла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар