тезак
билан улашинг
1. Ҳайвон ёки қуш ахлати; гўнг.
-
Мол тезаги.
-
Йигитлар қўйларнинг сийдик ва тезакларига булғаниб ётган тутқунларнинг қўл-оёқларини ечиб, қўрадан ҳайдаб чиқармоқчи бўлдилар. С. Айний, Қуллар
-
— Оқ қушларнинг тезаги оппоқ бўлар экан, — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
2. Қуриган ёки ёқиш учун махсус қури-тилган гўнг (асосан, мол гўнги).
-
Ҳайдар ўчоқ ичига кўмилган ўтни очиб, устига бир дона тезак қўйиб, пуфлаб, бир оз яшнатди. С. Айний, Қуллар
-
Ўчоқда тезак милтиллаб ёнар, қора човгум биқир-биқир қайнарди. С. Анорбоев, Оқсой
тезак сўзи қатнашган жумлалар:
Тенг тенги билан, тезак қопи билан
-
Тенг тенги билан, тезак қопи билан! Бозоров — бир қоп тезак! Адолатнинг тенги — Нормат. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ТЕЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тезак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар