Izoh.uz сайтида тез сўзининг изоҳи ва маънолари

тез

сф

1. Орадан кўп вақт ўтмасдан, оз (қисқа) вақт ичида; дарров, тезда.

  1. Мажлис тез тугади. Бола ўқиш-ёзишни тез ўрганди. Воқеалар тез ривожланмоқда. Шошмасанг, тез етарсан, шошгандан ўзиб кетарсан. Мақол

  2. Борди-ю, кўклам серёмғир келгудек бўлса, ер тез етилмайди, экин кечикиб кетади. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва

  3. Ҳаво айнияпти, укажон. Бунақа ҳавода чўққига чиқиш хавфли, Тоғда қоронғи тез тушади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

2. Дарҳол, шу топда, шу он, зудлик билан.

  1. Нақ пешин вақтида Ёрмат чой-нон олиб келди, уларни ерга қўймасдан, Йўлчини койиди: — Тез чиқинг-е куннинг иссиғини сезасизми?! Ойбек, Танланган асарлар

  2. Қудрат тез жавоб айтолмади. Синглисини, шу билан бирга ўзини ҳам юпатиш учун баҳона ахтарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

  3. Бой тез фаҳмлади-да: — Шундайми, жиян, — деб кулди. Ойбек, Танланган асарлар

3. Меъёрдагига нисбатан олдинроқ, илгарироқ.

  1. Бола отасининг сўзларидаги маънони дуруст тушунмагани учун бунчалик тез ва осон хўп деди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар

  2. Сидиқжоннинг онаси Хадича хола умрини хорлик-зорлик тортиб ўтказган ҳамма кишилардай тез қариган А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

4. Катта суръат билан, шахдам, жадал.

  1. Тез ишламоқ. Тез юрмоқ. Тез ўқимоқ.

  2. Сой унча катта бўлмаса ҳам, ниҳоятда тез оқар, қулқ-қулқ этган товушлар сув остида катта-катта тошлар юмалаётганини билдириб турар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

  3. Йиллар шу қадар тез ўтардики, ҳа-ҳув дегунча у олтмишдан ошиб, пайғамбар ёшига яқинлашмоқда Мирмуҳсин, Меъмор

  4. У Дилбарга етиб олиш учунми ёки қаттиқ ҳаяжонга тушганиданми —

  5. тез қадам ташлай бошлади. Гулдаста

5. сфт. Дарров аччиғланиб, қизишиб кетадиган, сержаҳл, жиззаки.

  1. Жуда тезсиз-да, Аҳмаджон, бердисини эшитмай бўғасиз-а! С. Кароматов, Ҳижрон

  2. Э мен бу ишга аралашмас эдим, бу йигитнинг ўзи тезроқ. Н. Сафаров, Уйғониш

6. с. т. Жуда тез ишлайдиган, тезкор.

  1. Жуда тез уста.

тез сўзи қатнашган жумлалар:

Тез кунда (ёки кун ичида)

ёки , тез орада, тез фурсатда (фурсат ичида) Орадан кўп вақт ўтмасдан, озгина вақт ўтгандан кейин, қисқа фурсатда, оз муддатда.
  1. Азалда тақдиримиз қора битилган эканми, тез кунда бошимизга оғир кунлар тушди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Сорахон тез фурсат ичида унинг кўнглидан Мунисхон ишқини ювиб чиқарди. А. Қаҳҳор. Сароб

Тез айтиш

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг янглишиб кетиш мумкин бўлган қофиядош, ўхшаш сўзларнинг жумлаларини адашмай, тез талаффуз қилишдан иборат бир тури.

Тез бўл

Вақт ўтмасдан, дарров ҳаракат қил, имиллама.
  1. Юринг, тез бўлинг. Ҳамро опам бетоб бўлиб қолди. Туйғун, Зулфизар

Жаҳли (ёки аччиғи, феъли) тез

Дарров аччиғланиб, қизишиб кетадиган, сержаҳл, жиззаки.
  1. Шомми калнинг жаҳли жуда тез бўлиб, юрагида кек сақловчи киши эди. Ж. Шарипов, Хоразм

  2. Домланинг аччиқлари тез, асабий мижоз эканликларини айтиб ўтган эдим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари

  3. Хотининг, бунақа феъли тез экан, [болани] олиб кетмагани ҳам дуруст. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Тили тез

Тезда қизишиб, бидиллаб кетадиган, гап бермайдиган.
  1. Оҳ, ўғлим, ёшсан, тилинг тез, ўнг-терсига қарамай гапираверасан. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар

Зеҳни тез

Зеҳни, ақли ўткир, тез фаҳмлаб оладиган, фаросатли.

Тез ёрдам

Оғир беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш хизмати.
  1. Тез ёрдам машинаси. Тез ёрдам чақирмоқ.

  2. Ҳамма шаҳар ва туманларда тез ёрдам станциялари ишлаб турибди. Газетадан


ТЕЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TEZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1867
Сўзнинг тескари ёзилиши
зет
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
221

тез сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

тез сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, тез сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+