ост
билан улашинг
1. Нарсанинг таг қисми, таги, туби.
-
Қурбон ота энгашиб, самоварнинг остига сим тиқаётган эди, қаддини ростлаб, Сидиқжонга қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Нарсанинг қуйи қисмига, тагига яқин жой.
-
Гулнор дераза остига кўрпача солиб, қизни ўтказди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Нарсанинг яқин атрофи, тевараги.
-
Йўлчи, қулоқлари остида ўқ узилиб тураркан, томирларида жўшқин куч, юрагида юксак ҳисларнинг, орзуларнинг бўронини сезди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Она боққа етиб келганда, Турсунбой кўчатлар остини юмшатаётган эди. Т. Ашуров, Оқ от
4. Нарсалар эгаллаб, босиб ёки қоплаб турган жой, нарсанинг тагидаги жой, таг.
-
Дарахтларнинг ости салқин эди.
5. Нарсанинг ички қисми, ичи, ораси, қаъри.
-
Ер ости суви. Ер ости бойликлари.
-
Бегойим ер остида илон қимирласа, биладиган қув хотин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Уни [тоғни] ер ости зилзилалари ҳам халқ овозидек титратмаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
6. Таг, туб (сув ҳавзаларида).
-
Денгиз ости.
-
Кўп одамлар бу дарёнинг остида ер тишлади. Ойбек, Танланган асарлар
7. 3-шахс эгалик ва жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишиклари қўшимчалари билан кўмакчи вазифасида қўлланади (остида, остидан).
ОСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ост сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар