имон
билан улашинг
1. дин. Худога бўлган ишонч, эътиқод; кўнгилда ишониш ва тилда иқрор қилиш.
-
Имонига, динига мустаҳкам покиза одам бор жойдан ажина юз чақирим нарига қочармиш. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ватанни севмоқ ҳам, илм ўрганиш ҳам, катталарни ҳурмат қилиш ҳам, тозалик ҳам имондандир. Газетадан
-
Масалан, Пайғамбаримиздан ривоят қилинадики, Имон олтмишдан зиёд шуъбалардан — тушунчалардан ташкил топган, ҳаё эса ўшаларнинг биридир. Газетадан
2. Умуман, ишонч.
-
Муфти ўз ихтиёридаги турли воситалар орқали Мирзони текшириб кўрди. Унинг соф миллатчи муҳожир эканига имон ҳосил қилди. А. Ҳакимов, Илон изидан
имон сўзи қатнашган жумлалар:
Имон келтирмоқ
-
Эшон бўғилиброқ давом этди: — Йўқ, банданинг иши ҳақ таолога имон келтирмоқ! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бу одамлар худога эрта-ю кеч ибодат қилар, ҳар бир сўзда унга имон келтирар эдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
Имони комил
-
Бироқ Элчиевнинг имони комилки, шу аснода ҳеч ким қизичалик қаттиқ куймасди унга. Э. Аъзамов, Жавоб
Имонини ютмоқ (ёки йўқотмоқ, сотмоқ)
ИМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ИМОН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ИМОН сўзига берилган маънолар
имон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
имон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing