хато
билан улашинг
1. Ҳисоблаш, ёзиш, ўқиш, сўзлаш ва шу кабиларда адашиш, янглишиш, нотўғрилик, қусур.
-
Имловий хато. Математик хато.
2. Умуман, турмушда, ишда йўл қўйилган камчилик, нуқсон, нотўғри хатти-ҳаракат.
-
Душман сирингни ўғирлайди, Дўст хатонгни тўғрилайди. Мақол
-
Аммо муҳаббат жуда ноёб нарса, бу йўлдаги хатони ҳеч кечириб бўлмайди! Мирмуҳсин, Умид
3. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган, асоссиз, нотўғри.
-
Хато ёзмоқ. Хато ҳисобламоқ. Хато сўзламоқ.
-
Жўрттага хато ўқиб, ўзинг кулдирдинг Ўқи, Раъно. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
4. қ.х. Ердан чиқмай ёки унмай қолган уруғ ҳақида.
-
Яхши ишланмаган ерга экилган уруғ хато чиқади.
5. Мўлжалга, нишонга тегмаслик.
-
Ўқ хато кетди.
-
Ҳеч қайсисининг отгани хато кетмас эди, ҳеч бир душман омон кетмас эди. Алпомиш
хато сўзи қатнашган жумлалар:
Хато қилмоқ (ёки кетмоқ)
-
Хато қилмоқ бордир, тузатмаслик ордир. Мақол
-
Ватерлоода хато қилди Наполеон, Жаҳонгирнинг қайтди шу кун омади. А. Орипов
-
Сиз Меҳри тўғрисида хато кетдингиз, чунки у фақат янги ерда ишлаш нияти билан секретарликдан кетди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ХАТО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XATO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хато сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар