одамохун
билан улашинг
Одамгарчиликни биладиган, одамнинг иззат-ҳурматини бажо келтирадиган, биров учун жонини ҳам аямайдиган; олижаноб.
-
Одамохун одам. Одамохун оила.
-
Абдуваҳоб билан бир суҳбатлашган киши яна суҳбатлашай дейди. Ажойиб одамохун, шинаванда йигит. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Барака топсин, янги секретар жуда одамохун чиқиб қолди. Уйғун, Дўстлар
-
Тавба, хўп аломат одам-да! Бу қўтир дунёда шунақа одамохунлар борлигига ҳеч ақлим етмайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Фарзандларимизнинг одамохун бўлишини хоҳласак, уларнинг кайфияти билан ҳисоблашиб катта қилайлик. Газетадан
ОДАМОХУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ODAMOXUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
одамохун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар