осмон
билан улашинг
1. Ер устида гумбаз шаклида кўриниб турган мовий фазо; само, фалак, кўк.
-
Осмон гумбази. Осмонни булут қоплади. Осмон узоқ, ер қаттиқ. Мақол
-
Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр. Мақол
-
Тиниқ осмонда юлдузлар чарақлаб турибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
-
[Бой Жамилага:] Менинг олтинларим шундай улуғ бир ҳокимки, ерга кирсанг — қулоғингдан, осмонга чиқсанг — оёғингдан тортиб, менинг қўйнимга олмадай қилиб солиб қўяди! Ҳамза, Бой ила хизматчи
2. Ер атрофини ўраб олган олам фазоси (астрономик жисмлар макони).
-
Юлдузлар осмони. Осмон механикаси.
3. Баланд, тепа, юқори.
-
Осмонга отган тошинг қайтиб тушиб, ёрар бошинг. Мақол
4. кўчма Юқори, баланд, қиммат.
-
Нима учун шундай пишиқчилик пайтида меваларнинг нархи осмонда? Газетадан
5. кўчма с.т. Жуда баланд, етиб бўлмайдиган даражада юқори.
-
Варрак осмонга чиқиб кетди. -[Ёқут] Ҳали ҳам осмонда, — деди Ҳамро Кароматга. Ҳ. Раҳим, Чин ҳаёт
осмон сўзи қатнашган жумлалар:
Боши осмонда
-
Шу боисдан қўлим кўксимда, бошим осмонда! Газетадан
Дуди осмонга чиқмоқ
-
Мана шу ерда мингбошининг дуди осмонга чиқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ер билан осмонча фарқи бор
Оёғини осмондан келтирмоқ
Осмонга устун бўлармидинг
-
Нима бўлади, осмонга устун бўладими? — деди Ашур Мирзо очиқ бир киноя билан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Осмонда юрмоқ
Осмондан келмоқ
-
Холиқов гоҳо баралла қаҳқаҳлайди, баъзан Мен ундай қилдим, мен бундай қилдим, қотирдим, дўндирдим, деб осмондан келади. А. Муҳиддин, Чап чўнтак
Осмондан олиб гапирмоқ
Осмондан осилиб (ёки оёғини узатиб) тушган
-
Ҳа, мунча! Хотинингиз осмондан тушибдими? Биз ҳам одам боласи, турибмиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ОСМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
осмон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар