буқа
билан улашинг
1. Бичилмаган эркак қорамол.
-
Буқа шохидан илинар, Одам — тилидан. Мақол
-
Ҳар куни бир нағма кўрсатадиган буқамиздан хавотирланиб, пода олдига илгарироқ чиқиб турмоқчи бўлдим. Ёшлик
-
Буқа, худди уятчан келинчакдек, ювош тортиб, хонасига кириб кетса бўладими. Муштум
2. Буқа бўйин Бўйни буқанинг бўйнидек йўғон.
-
Буқа бўйин одам,
-
Меҳмоннинг бири афтини буриштириб олган, буқа бўйин одам эди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Буқа бўйин, ҳўкиз қорин хумсалар! Чучварани хом санайсиз. Муштум
1. Мадрасаларда фақир ёки қаландарлар учун белгиланган ҳужра.
2. Фақирона уй, кулба.
-
Алқисса, арақ-арақ тер босиб, буқага етдим. Муштум
БУҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар