дераза
билан улашинг
Бинонинг ташқаридан хонага ёруғлик тушиши, ҳаво киришига ва ташқарини кузатишга имкон берувчи, очилиб-ёпиладиган ойнали роми; ром.
-
Чарос дарпардани суриб, деразани очди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Очиқ деразадан хонага ёз шамоли урди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Аҳмад бригадир бўйнини чўзиб, деразадан машинаси турган майдонга назар солди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Алимардон дераза олдида тик турганча, биринчи қорнинг ёғишини томоша қиларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ДЕРАЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DERAZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дераза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing