депси
билан улашинг
1. Севинган, дўқ урган, қўрққан, инжиқлик ёки бетоқатлик қилган ҳолда ер тепмоқ, ер тепиб турмоқ.
-
Ер депсиб йиғламоқ.
-
Жонон бировларнинг олдига бориб ер депсир, баъзиларга кўзини сузиб, қошини қоқарди. Газетадан
-
Тагидаги от сувлиқ чайнаб депсийди. И. Шамшаров, Тошкин
-
Катта йўл ёқасида депсина-депсина, бирпас ўткинчи машина кутишди. Х. Султанов, Бир оқшом эртаги
2. Босиб-янчиб ташламоқ, оёғости қилмоқ, пайҳон қилмоқ, топтамоқ.
-
Мурдаларни эзиб, депсиб Бу қутурган оломон О. Хакимов, Достонлар
-
Қайсиям колхоз яйловга катта пода ҳайдаб ўтаётганида, чанқоқ пода булоққа ёпирилиб, уни депсиб ташлабди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. От ёки эшакни оёқ билан ниқтаб тезлатмоқ.
-
Ҳасан овчи тез бориб, эшакни ечди-ю, унга минди-да, икки оёқлаб депсиб, бу ажал қалъасидан тезроқ кетишга шошилди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
4. Тепмоқ, урмоқ (юраги, қон томири ҳақида).
-
Ҳаяжондан юраги депсиб ура бошлади. Ҳ. Шайхов, Рене жумбоғи
-
Нурмат отанинг гапларидан кейин юрагим яна ҳам депсиб кетди. М. Раҳмонов, Инженернинг қайтиши
ДЕПСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEPSI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
депси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар