депсин
билан улашинг
1. Депсимоқ 1, 3, 4 феълининг ўзлик нисбати.
-
У ақлдан озгандек депсинар, ерни муштлар эди. Ёшлик
-
Уюрни безовта ва
-
саросимали депсинаётган айғирлар ўраб туришарди. Ёшлик
-
Шу орада, нима бўлди-ю, она кийик бир депсиниб, чопиб кетди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
-
От бошини қайириб, турган жойида депсиниб қўйди. М. Мансуров, Ёмби
2. Сесканмоқ, чўчиб тушмоқ.
-
Юрак депсиниб тушар даҳшатли ҳар хабардан. Ғ. Ғулом
-
Муқаддам депсиниб, уйғониб кетди. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
3. кўчма Қимирламоқ, силкинмоқ.
-
Газлида ер депсинганда, посёлкада ниҳояти 13 мингга яқин аҳоли яшарди. Ж. Саъдуллаев, Камолот йўллари
4. кўчма Тебраниб, қалтираб қўзғалмоқ, юрмоқ.
-
Машиналар депсиниб, ҳансираб бормоқда. Ўзбекистон қўриқлари
-
Қудратли машина депсиниб қўзғалди ва ерни шудгорлашни давом эттирди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Қудратли тепловоз қамчи еган отдек депсинди. Газетадан
депсин сўзи қатнашган жумлалар:
Депсиниб турмоқ (ёки қолмоқ)
-
Бир жойда депсиниб туриш — қолоқликка юз тутиш демакдир. М. Назаров, Жилвон жилвалари
-
Хатда шундай дейилган: Афсуски, қурилиш ишлари депсиниб қолди. Ўзбекистон қўриқлари
ДЕПСИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEPSIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
депсин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар