айир
билан улашинг
1. Бутунни бўлмоқ, таркибий қисмларга бўлмоқ, бўлакламоқ.
-
Тухум сариғини оқидан айирмоқ.
2. Турига, навига қараб бўлмоқ, ажратмоқ.
-
Тўй бекаси, Мирзакаримбойнинг хотини, аёлларни уч гуруҳга айирган эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Хиллаб алоҳида қилмоқ.
-
Бобо Қамбар дуторга лойиғини айириб олиб, йўниб чархлаяпти Юсуф ва Аҳмад
4. Узоқлаштирмоқ, ажратмоқ.
-
Болани кўкракдан айирмоқ.
-
— Майли, ойи, сиз мани беш-ўн кун бағрингиздан айирманг. Орзум шу — деди Гулнор. Ойбек, Танланган асарлар
-
Фиғонким, гардиши даврон айирди ўз диёримдан. Фурқат
5. Маҳрум қилмоқ, жудо қилмоқ.
-
Уни ёр олдига кириш минутининг яқинлиги, ёр нафасининг яқинлиги эс-ҳушидан айираёзган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бир гал тарк эт, фалак, удуминг — ошиқдан айирма маъшуқни. А. Шер, Қадимги куй
6. Ажрата билмоқ, фарқига бормоқ.
-
— Ман, ман! Дардингда куйган дадангман! — Гулнор ўз дадасининг товушини базўр айира билди. Ойбек, Танланган асарлар.
-
Ясама кароматчининг иситма билан ошқозон касалини айира олмаслигини қаёқдан билсин. Муштум
7. Орага тушиб ажратмоқ.
-
Сўз таъсир қилмагач, ўзи [домла] оломон орасига кириб, одамларни айира бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
8. Айирмачилик қилмоқ, турли кўз билан қарамоқ.
-
Биз миллат айирмаймиз. П. Турсун, Ўқитувчи
9. мат. Айириш амалини бажармоқ, бир сондан иккинчи сонни олмоқ, ажратмоқ.
-
Ўттиздан ўн бешни айирмоқ.
АЙИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар