тандир
билан улашинг
Нон, сомса, кабоб кабиларни ёпиб пишириш, тайёрлаш учун лойдан ясалган қурилма.
-
Тандирга ўт ёқмоқ. Тандирда нон ёпмоқ. Тандирдан янги узилган иссиқ нон. Уйида чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир. Мақол
-
[Старшинанинг] Тандирдан чиққан ширмон нон каби бўртиб турган юзида шўх табассум пайдо бўлди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
Ҳар гал нон ёпишганда, унга атаб жажжигина кулча ясар, то қўллари куйиб, тандирдан узиб бермагунча, Мансур пойлаб ўтирарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
тандир сўзи қатнашган жумлалар:
Супрадаги унга қарамай, тандирга ўт қалайдиган
-
Раис супрадаги унга қарамай, тандирга ўт қалайдиган хилидан. С. Аҳмад, Ҳодивой
ТАНДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тандир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар