танҳо
билан улашинг
1. Бошқа кимсадан, нарсадан холи, якка, ёлғиз.
-
Ҳамма ёқни сақлар муз тоғидан ғов, Жимликка тикилган бир танҳо ўтов. Ғ, Ғулом
-
Қиз билан йигит суҳбатининг танҳо гувоҳи — осмонда сузиб юрган ой қаршисидаги қора булут парчасига айёрларча секин кириб яширинди. Ф. Мусажонов, Ҳури
-
Уйқум қочгач, кўчаларни танҳо айланиб, ширин орзулар оғушида тонг отгунча кезиб юргим келарди. О. Ёқубов, Икки муҳаббат
2. Кимсасиз, ҳеч ким йўқ.
-
Танҳо кечада фарзанд билан ота ўртасида бўлиб ўтган у учрашувни фақат кўкда сузиб юрган ойнинг кемтик ўроғи кузатиб турарди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
3. Бирор жиҳатдан якка-ю ягона, тенги, ўхшаши йўқ.
-
Гилос ширинми ё сен! Ширинликда танҳо сен. Р. Бобожон
-
Ҳусн бобида танҳо десам, ҳунар бобида ҳам танҳо экансан. Ў. Умарбеков, Одам бўлиш қийин
4. кўм. взф. Айириш, чегаралаш билдиради; фақат.
-
У даргоҳда ранг бор, олов бор, Танҳогина сен йўқсан, гулим. Р. Парфи, Кўзлар
-
Қани энди, бутун борлиққа танҳо ўзинг ҳукмрон бўлсанг. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ТАНҲО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANHO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танҳо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар