танда
билан улашинг
1. Мато тўқиш учун узунасига, бўйлама тортилган ип, ўриш.
-
Тандаси ҳам, арқоғи ҳам соф ипакдан тайёрланган атлас.
-
Этаги олисларга чўзилиб кетган чўл тўқувчи дастгоҳидаги тандага, янги обод бўлган жойлар эса шу танданинг аста-секин тўқилиб келаётган сергул матосига ўхшарди. С. Аҳмад, Чўл бургути
2. кўчма Ўриш иплари каби тортилган нур, тола ва шу кабилар ҳақида.
-
Қуёш ҳам шошқалоқ бўлиб қолди — тандасини дарров йиғиштириб олди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
танда сўзи қатнашган жумлалар:
Танда қўймоқ
-
Иноят оқсоқол Марғилон билан Чортерак орасига танда қўйиб қолган. С. Аҳмад, Уфқ
-
Менам шунисига доғман-да, ука. Кейинги вақтларда Турди ғилай идорага танда қўйган. А. Кўчимов, Ҳалқа
ТАНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар