1. Ножўя хатти-ҳаракат учун берилган таъзир, койиш, огоҳлантириш ёки жазо.
Енгил танбеҳ. Қаттиқ танбеҳ. Танбеҳ бермоқ. Танбеҳ олмоқ.
Кекса боғбоннинг самимий сўзлари ҳам таъна, ҳам танбеҳ эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Тоғанинг танбеҳларига қарамай, жиян ўз йўлидан қайтмади. Шарқ юлдузи
— Биз тегганимиз йўқ-ку, ота! — деди болалардан бири, чолнинг танбеҳини қаттиқ олиб. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Камчилик, хато кабиларни қайд этув-чи гап-сўз, фикр-мулоҳазалар.
бу ишдан ҳам айрилиб қолмай, деб астойдил ишлади, хўжайинидан бирон танбеҳ эшитмади. Ё. Раимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
Уларнинг маслаҳати, йўл-йўриғи ва танбеҳлари аксарият ҳолларда ўринли бўлиб чиқаётганлиги бежиз эмас. Газетадан
3. Иш-хизматдаги тартиб-қоидага биноан бериладиган расмий жазо.
Ишдан кечикишлари учун танбеҳ олмоқ. Тартибга риоя қилмаганлиги учун командир танбеҳ эълон қилди.
4. спрт. Ўйин қонун-қоидасига зид хатти-ҳаракат учун ҳакам томонидан айтилган гап, сўз; огоҳлантириш.
Танбеҳ бермоқ
Ҳамшира танбеҳ бериб, бошимни ёстиққа қўйди. Гулдаста
Бошлиқ бўлганингиздан кейин гапириш эмас, танбеҳ беришга ҳам ҳаддингиз сиғади С. Нуров, Нарвон
Танбеҳ емоқ
Танбеҳ олмоқ
Мен саҳар-мардонда тепани айланиб чиқаман деб, командирдан қаттиқ танбеҳ олган эдим. Т. Рустамов, Мангу жасорат
Танбеҳини бермоқ
Манман кишининг бунда бўйнин суғуриб, Агар кўрсам, танбеҳини бераман. Баҳром ва Гуландом
Танбеҳини емоқ
Одам тиқилинч бўлган бу вагонда жой тополмасдан, эшикнинг олдида ўтириб, тоза танбеҳимни едим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
Собирнинг қиёфасида танбеҳ еб, тавба қилиш эмас, ўз истагидан қайтмаслик ҳисси барқарор эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ТАНБЕҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANBEH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.