мўйлов
билан улашинг
1. Юқори лабнинг устини қоплаган мўйлар, мурт.
-
Абдишукур қисқа мўйловининг икки учини ингичка бураб, бурнининг катакларига еткизган ўттиз беш ёшли ориққина киши. Ойбек, Танланган асарлар
2. сўзлашув тили Мўйлов қўйган, мўйлови бор (шахс).
-
Ўртада чордана қуриб ўтирган мўйлов — Рўзи полвон. Т. Мурод, Қўшиқ
-
— Ҳа-я, — деди Тўқсонов, ҳамон деразадан мўралаган ҳолда ва яна сўради: — Ҳалиги мўйловингиз кўринмай қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Баъзи ҳайвонларнинг устки лаби икки чеккасидан ўсиб чиққан, сезиш учун хизмат қиладиган мўйлари.
-
Мушук мўйлови.
4. Баъзи ҳашаротларнинг бошидаги ҳид билиш ва сезиш қобилиятига эга бўлган туклари.
-
Чумоли мўйлови.
мўйлов сўзи қатнашган жумлалар:
Мўйлов қилмоқ
-
— Мана энди ўзингиз келиб қолдингиз, унча-мунча камомадим бор, бир мўйлов қилиб юборсангиз, — деди Раҳмон Хол-матов раисга. Н. Сафаров, Узоқ давом этмасинда
-
Буни кўрган Мастонов ўлтирабер деган маънода мўйлов қилиб қўйди. Муштум
МЎЙЛОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MO‘YLOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мўйлов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар