иситма
билан улашинг
1. Организмнинг, гавда ҳарорати кўтарилганда намоён бўладиган, зарарли агентлар (касалликлар қўзғатувчи омиллар)га нисбатан ҳимоя-мослашув реакцияси, унинг натижасида юзага келувчи ҳарорат.
-
Иситмани ўлчамоқ. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Мақол
-
— Хайрият, онангизнинг аҳволи анча тузук бўлиб қолди, иситмаси ҳам қайтди, — деди отаси. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. сўзлашув тили Баданда ҳарорат билан ўтадиган баъзи касалликларнинг (масалан, безгак, тифнинг) халқ орасидаги умумий номи.
-
Қумқишлоқ деҳқонларини қадимдан қийнаб келган ботқоқларни иситма, безгак ўчоқларини қуритиш учун бир неча чақирим узунликда зовур қазиш керак. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. этн. Кишининг дилини ўзига ёки бошқага мойил этиш мақсадида қилинган амал.
-
Иссиқ сўзим — иситма, совуқ сўзим — совутма. Мақол
4. сифатдош Иситилган.
-
Иситма ош.
ИСИТМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISITMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иситма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар