исит
билан улашинг
1. Ўз тапти, ҳарорати билан бошқа нарсанинг, кимсанинг иссиқлигини оширмоқ, кўтармоқ, иссиқ қилмоқ; ҳарорат бермоқ.
-
Бектемир унинг совуқ қотган жажжи қўлларини пуфлаб-пуфлаб иситди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Оловга қўйиб, тоблаб ёки бошқа бирор йўл билан иссиқ қилмоқ.
-
Ошни иситмоқ. Сув иситмоқ.
3. Исимоқ 2 феълининг орттирма нисбати.
-
-Мен қўрқаманки,— деди у [Ҳамдамформа], — Бухоронинг асл шойисидан тикилган ҳилпиллама кўйлаклар амиркони ботинкалар сенинг кўнглингни унга иситган бўлмасин. С. Айний, Қуллар
-
Мана ман асл дуохон Иситиб, совитиб қўяман. Ҳамза, Қузғунлар
ИСИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
исит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар