иска
билан улашинг
1. Ҳидни бурунга тортмоқ; ҳидламоқ.
-
Ҳайдар ота бир туп садарайҳонга қўл уриб искади. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Искав кўрсам, тоза боғнинг гулисан, Қай шаҳарда, қандай бекнинг ўғлисан? Ширин билан Шакар
2. Ҳид олмоқ, ҳидидан изламоқ (ит ҳақида).
-
Раҳим, елкасида халта, бедазор ёнида турар, Тарзан эса тизза бўйи ўсиб гуллаган кўм-кўм беда ичида бир нимани искаб юрарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. кўчма Пайқамоқ, сезмоқ.
-
Ҳа, айёр чўлоқ, искабсан дарров! Бир маҳалладан бир қизни олиб қочишди. Бойваччанинг хизматкорининг қизи эмиш Ойбек, Танланган асарлар
иска сўзи қатнашган жумлалар:
Елкаси ер искамаган
-
Уни Ҳакимполвон деб аташлари ҳам бежиз эмас. У, катта курашларда полвонлар билан беллашган, аммо елкаси ер искамаган. А. Шермуҳамедов, Пискентлик паҳлавон
Орқам ер искамади
ИСКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иска сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар