суғур
билан улашинг
1. Ўрнашган жойидан куч билан тортиб чиқармоқ.
-
Илдиз суғурмоқ. Омбур билан мих суғурмоқ.
-
Тушида қора матога ўралган киши унинг [чолнинг] соғ қолган ягона жағ тишини суғуриб олаётган эмиш. Ёшлик
-
Холматжон сувсизликдан қорайиб кетган бир туп ниҳолни суғуриб олмоқчи эди С. Аҳмад, Уфқ
-
Қассоб қийма кабобни сихдан суғуриб олиб, сабзидек тиш-лаб ерди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. Тиқилган, ботган жойидан чиқариб олмоқ.
-
Мўйтаннинг кекса балиқчиси чориғини лойдан зўрға суғуриб, қора тутун ичига кириб кетди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
3. Кўчма Бирор ердан, тўдадан, муҳитдан ажратиб, узиб олиб кетмоқ.
-
Попукдай қизни иссиқ уясидан суғуриб, олиб келдим. Ойбек, Улуғ йўл
4. Солиб қўйилган, жойланган еридан чиқармоқ, чиқариб олмоқ.
-
— Бермайман дегин, ҳали шунақами? — аравакаш қалтираб турган қўллари билан пайпасланиб, ёнидан пичоғини суғурди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
У қиличини ғилофидан суғуриб, осмонда ярқиратди. Мирмуҳсин, Темур Малик
5. кўчма Сўриб, тортиб олмоқ; олиб қўймоқ.
-
Безгакни ҳазил фаҳмлама. Киши кучини суғуриб, шалпайтиради. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
6. Чиқариб юбормоқ, тарқатмоқ, ёзмоқ.
-
Унинг баданидан она тупроқ интизорлиги, жанг-жадал суронлари ҳордиғини суғуриб олаётгандай бўлди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
суғур сўзи қатнашган жумлалар:
Хамирдан қил суғургандай
-
Узоқ йиллар мобайнида тўпланиб қолган ортиқча кунлар, хамирдан қил суғургандай, осонгина йўқотилди. Фан ва турмуш
Жонни (ёки юракни) суғуриб олмоқ
-
Отаси энди Тоғайни тавбасига таянтирмагунча, бобосини таъриф ва тавсиф этавериб, жонини суғуриб олди Ёшлик
Таг-томири билан суғуриб ташламоқ
Тилингни суғуриб оламан
-
Аё кофир, билиб сўзла сўзингни, Тилларинг суғуриб, ўяй кўзингни. Маликайи айёр
Юракдан (ёки кўнгилдан, миядан, хаёлдан) суғуриб олмоқ
-
[Туйғуной:] Бари бир, унинг [Раҳимовнинг] номини юрагимдан суғуриб ташлай олмайсиз. Б. Раҳмонов, Олтин одамлар
СУҒУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUG‘UR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суғур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар