суғор
билан улашинг
1. Экин майдонларини, ўсимликларни сув билан таъминламоқ, сув қўймоқ.
-
Экин суғормоқ. Ғўзаларни суғормоқ. Йиғлаб-йиғлаб марза олсанг, кулиб-кулиб суғорасан. Мақол
-
Эшикка ярим бўйра эни ўсма эккан бўлсалар, шуни ҳам обкашда сув ташиб суғоришган. С. Аҳмад, Уфқ
2. Сув бермоқ, сув ичирмоқ.
-
Қўйларни суғормоқ. Туяни чўмич билан суғориб бўлмас. Мақол
-
Тоштемир қудуқдан бир неча марта сув чиқариб, отларни суғорди, охурларга беда солди. Ҳ. Ғулом, Феруза
3. кўчма (билан сўзи иштирокида) Сингдирмоқ.
-
Меҳр, ғамхўрлик билан суғорилган тарбия, албатта, ўз самарасини беради. Газетадан
4. тех. Тобламоқ.
-
Пўлатни суғормоқ.
СУҒОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUG‘OR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суғор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар