иси
билан улашинг
1. Ўзига иссиқлик олиб, ҳарорати кўтарилмоқ.
-
Сув исиди. Печка қизиб, уй яхши исиди.
-
Ҳаво ҳали исимаган бўлса ҳам, хомсемиз ҳоким, формасининг кўкрак тугмаларини ечиб ташлаб, елпинишга тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. кўчма Кўнгли тортмоқ, рағбати, муҳаббати ошиб, яқинлик сезмоқ; кўнгли илимоқ.
-
Энди хотинига исиб, меҳмонхонада ётишни ҳам барҳам берса. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Йўлдошнинг олдига кириб ўтсам, Жамилахоннинг боши кўкка етар. Зора-мора менга кўнгли исиб қолса ўғлимнинг ҳам бахти очиларди, — деди Салтанат. Б. Раҳмонов, Қилмиш-қидирмиш
ИСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар