дабдала
билан улашинг
дабдала сўзи қатнашган жумлалар:
дабдала бўлмоқ ёки дабдаласи чиқмоқ
-
Соат ерга тушиб дабдала бўлди.
-
Шофёр минага дуч келиб дабдала бўлган машина яқинида жонсиз ётарди. В. Ғофуров, Вафодор;
-
Бомбардимонлар натижасида шаҳарлар дабдала бўлган эди;
-
Нуқул қирра тош, шағалли тоғларда этик, ботинкаларимиз йиртилиб дабдала бўлиб, тагчармининг соғ жойи қолмади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Баширжон анча дадилланди. Чўнтагидаги муқоваси титилиб, дабдаласи чиқиб кетган ўша ёндафтарчани варақлади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа;
-
Калтак еб дабдала бўлди.
-
Мен якка, душманим эди бир гала; Белим, оёқларим бўлди дабдала. Миртемир, Асарлар;
-
Деҳқон зоти борки, ҳозир қон йиғлаб ётибди: дабдала бўлиб, кукуни чиқиб ётган ерларни кўриб, одам тугул мол-жониворларга ҳам титроқ тушяпти. А. Мухтор, Чинор
-
Лаълихон ишдан четлатилди; асаблари дабдала бўлган Жўрақулов яна жангга кирди. Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар;
-
Дадабойнинг баланд бўлиб дабдабаси, Охир чиқди дабдабасин дабдаласи. Муштум
-
Гувоҳларнинг дабдаласи чиққандан кейин Ғуломжон деди М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
Дабдала қилмоқ
-
Телефон симларини дабдала қилиб ташлашган Б. Раҳмонов, Мардлар қиссаси
-
Германиянинг эски чегарасидаги истеҳкомлар ҳам туриш беролмади. Авиация осмондан дабдала қилди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ана-мана дегунча сел ҳамма ёқни дабдала қилди. И. Мирзаев, Тўйбошилар;
-
Ҳа, айтгандай, агар ёмонликка олсам, ҳозир уриб, башарангизни дабдала қилар эдим. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
-
Сиз қўй, демаганингизда, оғзи-бурнини дабдала қилиб, аламдан чиқай деган эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Афт-башарасини дабдала қилди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Кун ботса бас. Дард билан озор Қиз юрагин қилар дабдала. О. Ҳожиева, Ҳаётга таъзим
ДАБДАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DABDALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дабдала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар