дабдабали
билан улашинг
1. Ваҳима туғдирадиган, ларзага келтирадиган.
-
[Навоий:] Осмондаги дабдабали, аммо фойдасиз чақмоқ бўлишдан кўра ерда бир тутам олов бўлиб, бир ғарибнинг қозонини қайнатмоқ афзалдир. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
2. Ҳаддан ортиқ ҳашамга берилган ёки безалган; серҳашам, маҳобатли.
-
Дабдабали иморат. Дабдабали қиёфа.
-
Арава бир лаҳзада ўзининг дабдабали кўринишини йўқотди. К. Яшин, Ҳамза
-
Марҳумлар хотирасини ҳурматлаш уларнинг қабрларига дабдабали ёдгорликлар ўрнатиш, ҳар хил битиклар ёзиш билан ўлчанмайди. Газетадан
-
Усмонбек Ўратепа қозисига қарашли дабдабали уйда дарча ёнида ёлғиз ўтириб, Туркистоннинг ҳарбий харитасини кўздан кечирмоқда. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. Қуруқ, баландпарвоз гаплар билан тўлиб-тошган; ортиқ даражада безатилган, бўрттирилган.
-
Дабдабали ваъдалар. Дабдабали гаплар.
-
Мақолага жуда дабдабали сарлавҳа қўйилган эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Интизомни мустаҳкамлаш учун курашда дабдабали сўзлар эмас, балки амалий иш керак. Газетадан
-
Фильмда дабдабали сўзлар, баландпарвоз иборалар йўқ, томошабиннинг ўзи воқеалардан хулоса чиқариб олади. Газетадан
-
Кейин Убайдуллаев уста кўрмаган рассомларни йиғиб, бир қанча дабдабали плакатлар тайёрлатди. Газетадан
4. Ҳаддан ортиқ тантанали, шов-шувли.
-
Дабдабали тўй.
-
Даромадга қараб буромад деганларидек, тўй ҳам шунга қараб жуда дабдабали ўтди. Муштум
ДАБДАБАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DABDABALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дабдабали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар