анжом
билан улашинг
1. Уй-рўзғор нарса-буюмлари, асбобларига тегишли нарса.
-
Торроқ бўлсаям уй-жой, анжомларимиз бор. С. Нуров, Нарвон
-
Анжомини туяга ортди, Бола-чақа, кучуклари ҳеч қолмайин чиқиб кетди. Юсуф ва Аҳмад
2. Ҳар қайси соҳанинг ўзига хос нарсалари, керак-яроғлари; асбоб-қуроллар.
-
Йўл анжомлари. Уруш анжомлари. Ҳарбий анжомлар. Ўқув анжомлари.
-
Мана шу зираклар, пардоз анжомлари солинган чамадонимни кўтариб, ўттиз йил қишлоқма-қишлоқ кездим. С. Зуннунова, Олов
-
манам дунёйи боумид Аҳмадхўжам билан Ҳамзахўжамга бисот йиғиб, тўй анжомларини бутлаб қўйганман. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Европада безорилик анжомлари музейи илк бор Венгрия пойтахтида очилди. Газетадан
АНЖОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ANJOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
анжом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар