қуюқ
билан улашинг
1. Суюқ қисми, суви нисбатан оз бўлган; қуюлган ҳолатли.
-
Қуюқ қоришма. Қуюқ қиём.
-
Қилич чопган чеккадан Қуюқ кон сиртга отар. Ғ, Ғулом
2. Таркибидаги асосий модда нисбатан кўп.
-
Қуюқ чой. Қуюқ сут. Қуюқ қаймоқ.
3. Тўқ; тўққа мойил (ранг-тус ҳақида).
-
Бегимхон ғўзадан бошини кўтариб, куюк ўсмали қошларини чимириб, бобиллаб берди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Элмуроднинг юзига қуюқ қизиллик югурди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Чайланинг тепасида Темирқозиқ юлдузи қуюқ кўкка бўялган чиройли капалакдай қанот қоқарди. С. Анорбоев, Оқсой
4. Бир-бирига яқин жойлашган; қалин, зич.
-
Қуюқ қамишзор. Қуюқ соя. Барглари Қуюқ қайрағоч. Қуюқ қора қош.
-
Майнанинг куюк киприклари остидаги ўткир қора кўзлари навкарни элитиб қўйган эди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Юз қадамча нарига сарғайган қуюқ ўт устига ётқизди. Ойбек, Қуёш қораймас
5. кўчма Тўкин-сочин, мўл, сероб.
-
Қуюқ дастурхон. Қуюқ зиёфат. Қуюқ меҳмон қилмоқ.
-
[Афанди] Совғани хонга манзур қилиб, куюк инъом олиб, ўрдадан чиқиб кетди. Латифалар
-
Кампир куёвини ҳамиша шундоқ қуюқ кутар эканми, кетидан димланган жўжа, ош келди. С. Нуров, Нарвон
6. Кўп миқдорда бир ерга тўпланиб, зичлашиб, қалин қатлам ҳосил қилган, зич, қалин ҳолатли.
-
Қуюқ туман. Куюк тутун.
-
Уй ичини куюк қоронғилик босди. Ташқарида шамол ғувуллайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Улар кечки қуёшнинг қуюқ ёғдуси остида жимирлаган қишлоққа кириб келишар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
7. Мазмун, моҳият жиҳатидан тўла даражали (ўзаро муомала, муносабатдаги хатти-ҳаракат, ҳолат ҳақида).
-
Қуюқ суҳбат. Қуюқ салом-алик.
-
Дадамат ака Аҳмадни эшиккача кузатиб чиқди. Қуюқ хайрлашди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Уйдан келган хат-да ҳам куюк дуойи салом. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Ваъдани куюк қилиб, баъзи қассоблардан бир неча динор қарзга ҳам илинди. Ойбек, Навоий
8. кўчма Мазмун, диққат-эътибор ва шу кабилар жиҳатдан аҳамиятли бўлган.
-
У [Ҳошимжон] кейинги сўзга чиққанлар, албатта, менинг тарафимни олади, деб ўйлаган эди. Йўқ, гапнинг қуюғи кейин чиқди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
А. Қаҳҳор ортиқча сўз ва иборалар ишлатмасликка, асар тилини қуюқ, маъноли қилишга интилган. ЎТА
ҚУЮҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуюқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар