қуйқа
билан улашинг
1. Суюқлик ва баъзи зарралардан йиғилган чўкинди; лойқа, қуйқум; бўтқасимон қуюқ қоришма.
-
Бўёқ қуйқаси. Мусаллас қуйқаси. Тиндирилган сув қуйқаси.
-
Гил сувда эримаганлигидан қуйқа ҳолда бўлади. М. Баҳодиров, Тупроқшуносликдан амалий машғулотлар
-
Амударё бир йил ичида теваракдаги текисликларда 20 сантиметргача қалинликда қуйқа ҳосил қилади. И. Жабборов, Кўҳна харобалар сири
2. кўчма Салбий шахслар, нарса-ҳодисаларнинг қолдиғи.
-
Ана шу [Омон Асиловдай] қуйқаларни, инсоний қиёфасини йўқотган кишиларни фош қилиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Газетадан
ҚУЙҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуйқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар