қуён
билан улашинг
1. Товушқонлар оиласига мансуб, қулоқлари ва орқа оёқлари узун сутемизувчи ҳайвон.
-
Ёввойи қуён. Хонаки қуён. Қуён териси.
-
Тўнгак орқасидан қулоқлари диккайган қуён пайдо бўлди-да, коптокдек сакраб, буталар орасига яширинди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Овчилар ҳар қайсиси бир нечадан қуён, ўрдак олиб бормоқда эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Ўзбекистон хўжаликларида қуён, асосан, гўшт ва мўйна учун боқилади. Фан ва турмуш
2. кўчма Юраксиз, журъатсиз, қўрқоқ (одам ҳақида).
-
Майна Нарзи ота билан гурунглашишни истамасди. Бу қари қуён бирор ваҳимани жавраб, ғашимни келтиради, деб индамади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. Мучал йил ҳисобида тўртинчи йил номи.
қуён сўзи қатнашган жумлалар:
Қуён бўлмоқ
-
[Мунаввархон] Ишхонасига бир кўриниш беради-ю, қуён бўлади. М. Иброҳимов, Йўлакдаги муҳаббат
Қуён йили
ҚУЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар