қуйи
билан улашинг
1. от Паст томон; бирор нарсадан пастда бўлган жой; пастлик.
-
Насиба турган жойида пиқ-пиқ йиғлар боши қуйи солинганича тақдирини қарғар эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Йигит чирик оғочлар тирқишидан пастга қаради. Қуйида сув симобдай милтирайди. С. Сиёев, Аваз
2. сифатдош Паст томонида бўлган, жойлашган; пастки.
-
Баширжон қуйи лабини тиш-лаганча, уйнинг шифтига қараб қолди. Н. Аминов, Суварак
3. Бирор сатҳнинг ёки сатҳдаги йўналишнинг пастида бўлган томони; этак.
-
Сирдарёнинг қуйи оқими.
-
Сувлар оқар қуйи томонга. М. Шайхзода
-
Бу уй — хизматкорхона, бойнинг ташқари ҳовлисининг қуйи томонида шунинг учун кўзга чалинмас эди. Ойбек, Танланган асарлар
4. от Уй, хона ва шу кабиларнинг тўрига нисбатан паст томони; тўрга қарама-қарши томон.
-
Уйнинг тўрига чирик қора намат ташланган, қуйи томони яланғоч ер. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тошбобонинг таклифидан сўнг дастурхоннинг қуйи томонига солинган кўрпачага чўккалади. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Бир оздан кейин тортинчоқликни билмайдиган Ҳусайн катталардек эшикдан салом бериб келиб, қуйироққа тиз чўкди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
5. кам қўлл. Паст; зид. баланд.
-
Қабр ёнига тизлаган Отабек ва юқори, қуйи дўмбайган қабрлар бу тиловатга соме' каби эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. кўчма Мавқе, даражаси ва шу кабилар жиҳатдан бошқасига нисбатан кичик, паст бўлган.
-
Қуйи ташкилотлар. Қуйи лавозим.
-
Биринчи дарвозанинг икки биқинида турувчи қоровул йигитлар ўрданинг улуғ даражали бекларини кузатар, мансаби қуйироқ ясовуллар билан мутойиба қилишиб қолар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ҚУЙИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуйи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар