қуйил
билан улашинг
1. Қуймоқ феълининг мажҳул ва ўзлик нисбати.
-
Кўк чой жонон пиёлаларга қуйилди. Бир кунда икки минг дона ғишт қуйилди. Бронзадан ҳайкал қуйилди.
-
Тоғ-тошлардан оқиб тушган сувлар кўпириб оқиб, Зарафшонга келиб қуйилади. Ж. Шарипов, Саодат
-
Жаҳоннинг қаерида ўт чақнаяпти, қаерида офат-ўлат одам боласини қийратяпти, қаерида замбаракларга ўқ қуйиляпти — ҳеч кимнинг хаёлига келмасди. С. Аҳмад, Уфқ
2. кўчма Жуда кўп, кучли тарзда (оқим тарзида) келмоқ; ёғилмоқ.
-
Кўзларига жиққа ёш қуйилиб келди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Бўғзидан қуйилиб чиқаётган хўрсиниқ кампирнинг елкаларига иссиқ тегарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Шамси Тўраевич яқинлашаркан, Баширжоннинг юрагига ҳаяжон қуйилди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
У жуда иштиёқ билан ёзарди, фикрлар ҳам қуйилиб келарди. Мирмуҳсин, Умид
ҚУЙИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚУЙИЛ сўзига берилган маънолар
қуйил сўзига янги изоҳ қўшинг
қуйил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing