қуй
билан улашинг
1. Суюқликни бир идишдан бошқа идишга туширмоқ, солмоқ.
-
Графиндан стаканга сув қуймоқ. Косаларга сут қуймоқ.
-
[Хотин] Дастурхонни ёзиб, устига нонни қўйди-да, пиёлага иссиқ чой қуйиб, эрига тутди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Қурбон ота иккинчи самоварга хумдан сув олиб қуймоқда эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Маълум мақсадда (масалан, ювиниш ва шу кабилар учун) йўналтирмоқ, оқизмоқ (сув ҳақида).
-
Экинларга сув қуймоқ. Қўлга сув қуймоқ.
-
Гулнор бир обдастага сув тўлдириб, дадасига тутди. — Қуй ўзинг, — деди Ёрмат, ҳам айвоннинг лабига ўтириб, этик ювишга бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Қаттиқ, шиддат билан ёғмоқ (ёмғир, сел, жала ҳақида).
-
Эрта куз жаласи тоғлик жойларга хос ҳафсала билан қуяр, ёмғир суви темир йўлнинг икки томонидан дарё бўлиб оқар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Бу вилоятнинг самоси ғалвирдай сув тутмас бўлганидан, ёмғир ёз бўйи роса қуйди. Ойбек, Қуёш қораймас
4. Жуда кўп миқдорда, мўл-кўл оқизмоқ, тўкмоқ.
-
— Нимага йиғламай, кошки кўзим оқиб тушса, ҳеч нимани кўрмасам — кўз ёшларини қуйиб сўзлади Гулсунбиби. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўчма Ёғдирмоқ, тўкмоқ, сочмоқ.
-
Офтоб осмондан олов қуйяпти. С. Аҳмад, Таъзим
-
Мусаффо осмонда тўлин ой ялтирар, жамолидан бутун ер юзига зиё қуйгандек. Н. Сафаров, Оловли излар
6. Тайёр қолипга эриган, суюқ, юмшоқ нарса солиб, буюм тайёрламоқ.
-
Шам қуймоқ. Қозон қуймоқ. Ғишт қуймоқ.
-
Завод қайтадан қурилиб, ускуналаниб, миномётлар учун снарядлар қуя бошладик. Н. Сафаров, Оловли излар
қуй сўзи қатнашган жумлалар:
Тагига сув қуймоқ
-
Жўраевнинг бу иши ҳаромхўрларга ёқмаган бўлса керак, унинг тагига сув қуйиш учун тирноғи орасидан кир қидира бошладилар. Муштум
Қуйиб қўйгандек
-
Низомжон Зебихонга тикилиб туриб, унинг қоп-қора қошларига, қуйиб қўйгандек келишимли қоматига маҳлиё бўлиб қолди. С. Аҳмад, Уфқ;
-
Адл қад, хипча белига қуйиб қўйгандек ёпишиб турган гимнастёркаси бирам ўзига ярашган. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз;
-
Ўзиям шундай Раҳимагинанинг ўзи-да, қуйиб қўйгандек. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ҚУЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар