қуйма
билан улашинг
1. Қуйиш йўли билан тайёрланган, қуйилган.
-
Қуйма олтин.
-
Археологлар Қора денгизнинг шимолий қирғоғидан балиқ шаклидаги қуйма чақаларни топишган. Фан ва турмуш
2. айнан Қуйилма.
-
Чўян қуйма.
-
[Денгизчилар] Кўл ичида ёғочга ҳам, металлга ҳам, гилга ҳам ўхшамайдиган ялтироқ тиниқ рангли қуйма ётганини кўришган. М. Аминжонова, Шишанинг кашф этилиши
-
Металл қуйилмалар ва пайванд чокларида учрайдиган нуқсонларни аниқловчи гамма-дефектология усули нуқсонларни осонлик билан топишга имкон беради. Фан ва турмуш
3. кўчма кам қўлл. Қуйиб ишлангандек, мушаклари бўртган, миқти (киши гавдаси ҳақида).
-
Шербек эгилиб қараб, юмалоқ, қуй-ма қирғиз йигитга кўзи тушди. С. Анорбоев, Оқсой
4. кўчма. Кўп такрорланадиган, бир қолипдаги (гап, сўз, ибора ҳақида).
-
Қуйма гаплар.
-
Бундан ҳам натижа чиқмади — ҳамон ўша, сира ўзгармайдиган қуйма жавоб. А. Қаҳҳор, Сароб
5. кўчма Аниқ-равшан, чертиб-чертиб айтилган; бурро.
-
У сўзлар, замонларга бергандай ойдин жавоб, Ҳамма жим, у сўзларди — қуйма эди ва содда Миртемир
ҚУЙМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуйма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар