қуёш
билан улашинг
1. (астрономияга оид термин сифатида бош ҳарф билан) Қуёш системасига оид марказий жисм — ўзидаги термоядровий реакциялар ҳисобига ёруғлик ва иссиқлик тарқатувчи (чиқарувчи) улкан газсимон шар шаклидаги ёритқич.
-
Ер Қуёш атрофида айланади. Қуёшнинг тутилиши.
-
Ракеталар туфайли биз Қуёш системасини ўзлаштириш имкониятига эга бўлдик. Фан ва турмуш
2. Шу жисмдан таралувчи нур, иссиқлик.
-
Қуёш ваннаси. Ёз қуёшида қораймоқ. Қуёшга тутмоқ.
-
Мурод қуёш ёйилганда турди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Уй, қуёшга тескари солинганлигидан бўлса керак, бир оз қоронғироқ эди. С. Зуннунова, Олов
-
Солдатлар қаҳқаҳлашиб юборишди. Айниқса, қора қошли, юзлари қуёшда пишган йигит силла-си қуриб куларди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
3. кўчма Ниманингдир ҳаёт, яшаш манбаи, асоси ҳисобланадиган, шундай деб қараладиган нарса ҳақида.
-
Бахт-у иқболим қуёши чиқди, кўрсатди жамол, Ўзбекистонда қазилди зўр канал, оқди зилол. Ҳабибий
4. Қуёш (эркаклар исми).
қуёш сўзи қатнашган жумлалар:
Қуёш батареяси
-
2005 йил бизга грант асосида ЮНEСКО томонидан қуёш батареяси беришди. Газетадан
ҚУЁШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуёш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар