қуюл
билан улашинг
1. Суви, суюқлик қисми камайиб, қуюқ ҳолга келмоқ, қуюқлашмоқ.
-
Мастава қайнайвериб, қуюлиб қолибди. Мураббо анча қуюлиб қолибди.
2. Бир ерга кўп миқдорда йиғилмоқ, тўпланиб қалинлашмоқ.
-
Туман тобора қуюлмоқда.
-
Бу булутлар тобора қуюлиб, қорайиб бормоқда. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. кўчма Ўзини тутиб, қўлга олиб, оғир, вазмин бўлиб қолмоқ, енгилтакликдан қутулмоқ.
-
Қариб қуюлмаган, ачиб суюлмаган. Мақол
-
Техникумда ўқиб юрганимда, [Алижон] кунига йўлимни тўсарди, ўлдим-куйдим, деб нақ ҳол-жонимга қўймасди.
-
Кўнглимда, бола-чақалик бўлиб қуюлар, деган эдим. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
— Қанақа қилиқ бу? Қартайсангиз ҳам қуюлмайсиз, — деб жеркиб берди бувим. Ҳ. Назир, Яхши исм
ҚУЮЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуюл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар