қузғун
билан улашинг
1. зоол. Қарғасимонлар оиласига мансуб, ҳар қандай нарсани ҳам еяверадиган, ўлимтикхўр ўтроқ қуш.
-
Боғда бургут, лочин, қарчиғай, қузғундан тортиб то тўтиқушгача томоша қилинди. Н. Назаров, Замон
-
Сон-саноқсиз қузғунлар ва сиртлонлар ўликлар устида базм қурмоқда. В. Муродов, Шерлар билан юзма-юз
2. кўчма (одатда, кўплик шаклида — қузғунлар) Шу қушга нисбат берилиб, ҳар қандай разиллик, ифлосликдан қайтмайдиган ярамас, жирканч шахсларга нисбатан қўлланади.
-
Мана энди қиз атрофида Олахўжанинг қузғунлари айланишиб қолибди П. Турсун, Ўқитувчи
ҚУЗҒУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUZG‘UN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қузғун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар