қуюшқон
билан улашинг
1. Эгарнинг олдинга силжимаслиги учун от ёки эшакнинг думи остидан айлантириб, эгарга бириктириладиган, кўпинча турли безаклар қадаладиган қайиш.
-
Отнинг эгар қоши тилладан, ёлига кумуш тангалар, қуюшқонига эса садафлар тақилган. Ж. Шарипов, Хоразм
-
От думига сола берди сайислар Ўн икки қуббали тилла қуюшқонни. Ойсулув
2. кўчма Бирор иш, хатти-ҳаракат, муомала ва шу кабилардаги меъёр.
-
Қуюшқондан таш-қари иш.
-
Локигин [лекин] қишлоқни юз пойиз шаҳарга тенг қилиш, қиёфасини паққос ўзгартиришга интилиш қуюшқонга тўғри келадиган нарса эмас. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Энди ўйлаб-ўйлаб, ўзининг қуюш-қондан ташқари ҳаракат қилганини сеза бошлади. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар
қуюшқон сўзи қатнашган жумлалар:
Қуюшқондан чиқмоқ
-
Ёш раҳбарсиз-да, хомроқсиз қуюшқондан чиққан бошлиқ одамларга ёқавермайди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Кулдираман, деб қуюшқондан чиқиб, меъёрдан ошиб кетаётган актёрларнинг ижросидан ранжимай иложингиз йўқ. Газетадан
ҚУЮШҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYUSHQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуюшқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар