қуйруқ
билан улашинг
1. 1. айн. Дум 1.
-
Қуйруғи узун ит.
-
Бедовга ярашган қуйруқ ҳам ёлдир. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Қушни осмонда тутиб турадиган — қанот билан қуйруғи. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Доим бировга эргашиб юрадиган, унинг хизматига тайёр турадиган шахс ҳақида; дум.
-
Соли совуқ ўз қуйруғига буюрди: — Жуманбой, пастдан полос олиб боринг, чопинг. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. айнан Думба 1.
-
Боқилган қўйларнинг қуйруғи қучоққа сиғмас эди. Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка яхши. Мақол
-
Тажрибали чопқинчилар Ҳирот томонига бораётганда, ҳар икки-уч соатлик йўлда маълум бир ерга қуйруқ ёғи бўлакларини кўмиб қўйган эдилар. С. Айний, Қуллар
4. Самолёт, кема ва шу кабиларнинг орқа қисми.
-
Самолётнинг қуйруғи. Кеманинг қуйруғи.
ҚУЙРУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYRUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуйруқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар